Ҳашар – ободликка чорлов
17.08.2019 - 13:55 Кўнгилдан бошланган ободлик, яратиш-яшнатиш иштиёқи она-Ватанга чексиз меҳр-муҳаббат ифодасига айланиб, борлиққа кўркамлик, гўзаллик бағишлайди.
Энг улуғ, энг азиз айём — Мустақиллик байрами арафасида бўлиб ўтаётган умумхалқ хайрия ҳашари туманимиз бўйлаб уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Ушбу тадбир туманимизнинг ҳар бир гўшасида, энг чекка қишлоқ, овул ва маҳаллаларида кенг қулоч ёйди.