Яқинда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов йиғилишда 8-март- Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан ҳар бир шаҳар, туман ҳокимлари хотин-қизлар учун саёҳат ва зиёрат уюштириш лозимлигини таъкидлаб ўтган эди.
Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокими ташаббуси билан бугун каттақўрғонлик бир гуруҳ уюшмаган хотин-қизлар учун Хоразмга саёҳат ва зиёрат уюштирилди.
Саёҳатчиларимиз бугун эрта тонгдан Бухоро вилоятидаги мусулмон Шарқида ўтган машҳур шайхлардан бири, Хожагон тариқатининг асосчиси Ҳазрати Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний зиёратгоҳида бўлишди. Улар бу муқаддас зиёратгоҳ билан яқиндан танишиб, бир олам таассуротлар билан Хива шаҳрига жўнаб кетишди.