Каттақўрғонлик хотин-қизлар учун саёҳат ва зиёрат уюштирилди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Яқинда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов йиғилишда 8-март- Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан ҳар бир шаҳар, туман ҳокимлари хотин-қизлар учун саёҳат ва зиёрат уюштириш лозимлигини таъкидлаб ўтган эди. 
 Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокими ташаббуси билан бугун  каттақўрғонлик бир гуруҳ уюшмаган хотин-қизлар учун Хоразмга саёҳат ва зиёрат уюштирилди.  
 Саёҳатчиларимиз бугун эрта тонгдан Бухоро вилоятидаги мусулмон Шарқида ўтган машҳур шайхлардан бири, Хожагон тариқатининг асосчиси Ҳазрати Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний зиёратгоҳида бўлишди. Улар бу муқаддас зиёратгоҳ билан яқиндан танишиб, бир олам таассуротлар билан Хива шаҳрига жўнаб кетишди. 

 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM