Каттақўрғон туман ҳокими в.б. Ж.Насриддинов тумандаги 29, 30-мактаблар ва 66-мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, ушбу мактаблар ҳамда МТТда қишги мавсумга тайёргарлик, ўқув дарс жараёни, таълим сифати билан танишди ва тегишли топшириқлар берди.
- Жорий йил 30 октябрь куни Президентимиз томонидан таълим-тарбия тизими соҳаси бўйича видеоселектор ўтказилганди,-деди туман ҳокими в.б. Ж.Насриддинов мактаблар раҳбар ва ўқитувчилари билан суҳбатда.- Видеоселектор йиғилишида муҳокама қилинган долзарб масалалар ва билдирилган таклифлар асосида таълим-тарбия ва илм-фанни ривожлантириш бўйича Президентнинг фармон ва қарорлари қабул қилинди.
Муҳтарам Президентимизнинг «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида таълимга оид кўплаб янгиликлар белгиланган. 2020 йил барча соҳалар каби таълим-тарбия тизими учун ҳам катта синов бўлди ва ўқитувчилар ҳам янгича шарт-шароитда ишлашига тўғри келди.
Мактабда ўқувчиларнинг пухта билим олиши учун барча шароитларни яратиш,ўқитувчиларнинг ўқувчиларга сифатли билим беришини назорат қилиш мактаб раҳбарларидан талаб қилинади.Ўқувчилар совуқ хоналарда ўқимаслиги керак,-деди ҳоким.