ҲОКИМ МАКТАБЛАРДА ҚИШГИ МАВСУМГА ТАЙЁРГАРЛИК ВА ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ БИЛАН ТАНИШДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

  Каттақўрғон туман ҳокими в.б. Ж.Насриддинов тумандаги 29, 30-мактаблар ва 66-мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, ушбу мактаблар ҳамда МТТда қишги мавсумга тайёргарлик, ўқув дарс жараёни, таълим сифати билан танишди ва тегишли топшириқлар берди.


  - Жорий йил 30 октябрь куни Президентимиз томонидан таълим-тарбия тизими соҳаси бўйича видеоселектор ўтказилганди,-деди туман ҳокими в.б. Ж.Насриддинов  мактаблар раҳбар ва ўқитувчилари билан суҳбатда.- Видеоселектор йиғилишида муҳокама қилинган долзарб масалалар ва билдирилган таклифлар асосида таълим-тарбия ва илм-фанни ривожлантириш бўйича Президентнинг фармон ва қарорлари қабул қилинди.

Муҳтарам  Президентимизнинг  «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида  таълимга  оид кўплаб янгиликлар белгиланган. 2020 йил барча соҳалар каби таълим-тарбия тизими учун ҳам катта синов бўлди ва ўқитувчилар ҳам янгича шарт-шароитда ишлашига тўғри келди.

Мактабда ўқувчиларнинг пухта билим олиши учун барча шароитларни яратиш,ўқитувчиларнинг ўқувчиларга сифатли билим беришини назорат қилиш мактаб раҳбарларидан талаб қилинади.Ўқувчилар совуқ хоналарда ўқимаслиги керак,-деди ҳоким.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM