Бугун ижтимоий тармоқларда “Каттақўрғон туманининг Жарбоши ҳудудида 8 бош эчки, 1 бош бузоқчани дайди итлар буғизлаб кетган” деган мазмундаги хабар тарқалди.
Бугуннинг ўзида Ободонлаштириш бошқармасининг қаровсиз ва ёввойи ҳайвонларни тутиш гуруҳи ходимлари воқеа жойига бориб, ҳудудда юрган дайди итлар ва ёввойи ҳайвонларни тутиш бўйича тегишли чора-тадбирлар олиб бормоқда. Шунингдек, тегишли органлар томонидан воқеа ҳолатлари ўрганилмоқда.