Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (2019 йил 5 апрель, ПҚ–4270).

Қарорга мувофиқ қуйидагиларни амалга оширишда Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан (Реестр) кўчирма “ягона дарча” тамойили асосида берилади:
- кўчмас мулк битимларини нотариал тасдиқлашда (кўчмас мулкнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқлар бундан мустасно);
- “E-IJRO AUKSION”да кўчмас мулкни аукцион орқали сотишда;
- нотурар кўчмас мулк бўйича риэлторлик ташкилотлари томонидан хизматлар кўрсатишда;
- арзон уй-жойлар қуришда қатнашаётган банклар томонидан – қурилиши тугалланган уй-жойни расмийлаштиришда.

2019 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳридаги, 2020 йил 1 январдан республиканинг барча ҳудудларидаги кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқлар ҳақидаги маълумотлар Реестрга фақат электрон шаклдаги кадастр паспорти тайёрланганидан кейин нотариуслар томонидан электрон киритилади ва мулкдорга Реестрдан кўчирма берилади.

2015-2024 © Хокимият Каттакурганского районо. Разработан в: SAKTRM