Аслида энг қийин иш маҳалла раисининг иши. Чунки хонадонма хонадон юриб, одамлар билан муомала муносабат қиладиган киши маҳалла фаолларидир. Улар ўз ишини аъло даражада бажарар экан, ўша ҳудудда яхши натижаларга эришиш мумкин.
22 март - Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов қўлидан Мундиён маҳалласи раиси Мухтор Тохиров, Қиёт маҳалласи раиси Вячислов Даминов ва Жумабой маҳалла раиси Фарход Қаршиевлар "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишонини қабул қилиб олди.