ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

 

Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг йигирма учинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туман Кенгаши  депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари ва оммавий ахборот воситаси вакиллари иштирок этди.
 Сессия ишига туман Кенгаши депутати Рўзимурод Джураев раислик қилди.

Сессия ишида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
1.  Тумандаги суд органлари фаолиятининг 2020 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги ишлари юзасидан ахборотлари тўғрисида.
2.  Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгаши котибиятини ташкил этиш тўғрисида.
3.  Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгаши котибияти мудирини тайинлаш тўғрисида.
4.  Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгаши котибияти фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида.
5.  Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгаши котибияти бош мутахассини тайинлаш тўғрисида.
6.  Эгалик ҳуқуқини тан олиш тўғрисида.
7.  Бошқа масалалар.

Сессияда кун тартибидаги барча масалалар атрофлича муҳокама қилинди ва кўрилган масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Хокимият Каттакурганского районо. Разработан в: SAKTRM