Туман Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди

Image_tadbir: 

Бугун, 2020  йил 4 апрель  куни  Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Каттақўрғон  туман  Кенгашининг  тўртинчи  сессияси  бўлиб  ўтди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман прокурори, туман солиқ инспекцияси бошлиғи, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот  воситалари  ходимлари  иштирок этдилар. 
Сессия ишига Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгаши раиси, туман ҳокими  А.Бахрамов  раислик  қилди. 

Сессия  кун  тартибига  қуйидаги  масалалар  киритилди.
1. Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  2020  йил  19 мартдаги “Коронавирус  пандемияси  ва  глобал  инқироз  ҳолатларининг  иқтисодиёт тармоқларига  салбий  таъсирини  юмшатиш  бўйича  биринчи  навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида  ПФ-5969-сонли фармони ижроси ва белгиланадиган  чора тадбирлар тўғрисида” ҳамда 2020 йил 26 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекциясини кенг тарқалишини олдини олишга доир қўшимча тадбирлар тўғрисида”ги  ПҚ-4649-сонли  қарорининг   тумандаги  ижроси тўғрисида.
2. 2020 йилнинг 2-чораги охиригача туманда Иқтисодиёт тармоқлари корхоналарини барқарор ишлашини таъминлаш, иш ўринларини тиклаш, янгиларини  яратиш  бўйича  чора-тадбирлар  режаси  тўғрисида.
3. Каттақўрғон туманида 2018-2020 йилларда фойдаланишга топширилган кўп қаватли ва арзон  уй-жойларни  фойдаланиш  ҳолати ҳамда эгалари яшамаётган  уйларни  ҳақиқатдан  эҳтиёжманд фуқароларга бериш бўйича Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг ишчи гуруҳини тузиш тўғрисида.
4. Туманда 2021-2023 йилларда ирригация тармоқларини реконструкция қилиш, суғориладиган ерларни кафолатли сув билан таъминлаш даражасини ошириш  ҳамда  дарёлар  ҳимояси  ҳолатини  яхшилаш  тўғрисида.
5. Каттақўрғон туманидаги айрим маҳалла фуқаролар йиғинлари қишлоқларини  қайта  номлаш  тўғрисида.
6. Туман Кенгаши қарори билан туман  Тиббиёт бирламшаси раҳбари вазифасини  бажарувчи  этиб Асророва  Манзура Анваровна  тасдиқлаш  тўғрисида.
7. Бошқа масалалар
 Сессияда кун  тартибига қўйилган  барча  масалалар  кўриб  чиқилди.Кўрилган масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар  белгиланди  ва  қарорлар  қабул  қилинди.

2015-2020 © Kattaqo'rg'on tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM