ИНВЕСТИЦИЯВИЙ РЕЙТИНГ ЮҚОРИЛАДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Яқинда  Олий Мажлис Сенати ва қатор вазирликлар, мутасадди ташкилотлар, БМТ нинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска иштирокида "Doing business" рейтингида Ўзбекистон ўрнини юксалтириш: эришилган натижалар ва устувор йўналишлар" мавзусида кенг қамровли давра суҳбати ўтказилди.

Унда биринчи навбатда хорижий инвесторлар ва маҳаллий тадбиркорлар Ўзбекистонда дуч келаётган инвестициявий муҳит, энг асосий муаммолар ва уларнинг ечими муҳокама этилди. Инвесторларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши бўйича олий суд, электр тизимига уланиши бўйича "Ўзбекэнерго", кредит олишлари бўйича саволларга Марказий банк вакиллари жавоб бердилар.

Ҳозирги кунда Жаҳон банки ва Хал-қаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" рейтингида Ўзбекистон дунёнинг 190 мамлакати орасида 146 ўриндан 76 ўринга кўтарилган.

2015-2024 © Kattaqo'rg'on tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM