Мактабда хайрли ташаббус

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Бугун замон шиддат билан ривожланаётган бозор иқтисодиёти даврида ҳар қандай соҳа вакилларидан фақат биргина соҳада қотиб қолмаслик талаб этилаётгани ҳаммага бирдек маълум.

Мактабдан ташқари ишлар, жумладан, боғдорчилик ва деҳқончиликни йўлга қўйиш орқали ишлаб топилаётган қўшимча даромад таълим даргоҳлари молиявий имкониятларини кенгайтиради. 

Буни Каттақўрғон туманидаги 35-сонли умумтаълим мактаби мисолида ҳам кўриш мумкин. Мактаб жамоасининг бу борадаги фаолиятини эса юқори баҳолаш ва барчага намуна сифатида кўрсатиш мумкин.

Бу ерда қўшимча даромад топишни амалиётда қўллаш борасида туманда намунали ва ибратга лойиқ фаолият олиб борилмоқда.

Мактаб директори Нигора Қаюмованинг сўзларига қараганда мевали дарахтлар ва иссиқхонадан олинган даромадлар қарийб, 18 миллионни ташкил қилиб, бу пуллар мактабнинг моддий базасини мустаҳкамлашга йўналтирилмоқда. 

Мактаб жамоасининг ташаббускорлиги ва меҳнатсеварлиги ҳаммага бирдек ибрат бўлса арзийди.

2015-2024 © Kattaqo'rg'on tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM