Мамлакатимизда Меҳрибонлик уйларида тарбияланган ва мустақил ҳаётга қадам қўйган етимлар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганлар ҳам давлат томонидан уй-жой билан таъминланиб, жамиятда ўз ўрнини топиши учун шарт-шароит яратиб берилмоқда.
Бугун Каттақўрғон туманида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган Асилбек Эргашев, Шахриёр Абдувоҳидов ва Ўлмас Нурхоновларга уй-жойлар жиҳозланган ҳолда топширилди.
Уй-жойларни эгаларига туман ҳокими ўринбосарлари ва маҳалла аҳли топширди ва уларнинг келгуси ўқиш ва ишларига яхши ниятлар билдиришди.
Янги уй-жой эгалари Ўзбекистон Республикаси Президентига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганлар эътибор учун ўз миннатдорчилигини билдирдилар.
Бизни кузатиб боринг.