Каттақўрғон тумани Намоз полвон маҳалласи ҳудудидан ўтган дренаж фильтрация қудуқлари аҳволи қониқарсиз деган мурожаат тарқалди.
Ушбу ҳолатни Каттақўрғон сув омбори бошлиғи ва ходимлари, Намозполвон маҳалласи раиси, ҳоким ёрдамсчиси ўрганганда қудуқ қапқоғи яхши ҳолатда эканлиги, кимдир расмга олишга қудуқ қапқоғини пастга олиб расмга туширганлиги маълум бўлди. Ҳозирда қудуқ қапқоғи жойига ўрнатилди. Расмда кўрсатилган ер чўкиш ҳолати эски бўлиб, ҳозирда ер чўкиш ҳолати мавжуд эмас. мутасаддилар эътибор қаратиб, керакли чоралар кўради.