“Ёш китобхон” Республика танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 17 июн куни Каттақўрғон туман ҳокимлиги, ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман халқ таълими бўлими, туман маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси доирасида 10-14 ёш тоифаси бўйича “Ёш китобхон”  Республика танловининг туман босқичи  бўлиб ўтди. 

Танлов давомида саралаш босқичида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар ўртасида қизғин баҳс олиб борилди. Унга кўра танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш 17 умумтаълим мактабининг ўқувчиси Шерпулатова Сарвинозга насиб этди. Танлов сўнгида ғолибликни қўлга киритган ёшларга туман ҳокимлиги ва  ёшлар иттифоқининг диплом ва китоблар тўплами совға сифатида топширилди.


 

2015-2019 © Government of Kattakhurgan district. Maked by: SAKTRM