insurez
12-07-2024 16:00

Мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсатнинг асосий йўналиши ёшлар масаласи ҳисобланади. Каттақўрғон туман ҳокими Жамшид Насриддинов, сектор раҳбарлари 40-мактабда Сув ҳовузилик ёшлар билан учрашди.


Мулоқот аввалида туман раҳбари танловлар ғолиблари ҳамда инновацион лойиҳалар муаллифлари бўлган ихтирочи-инноватор ёшларнинг янги инновацион лойиҳалари билан яқиндан танишди.

Шундан сўнг туман ҳокими 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида бажарилган ишлар ва эришилган ютуқлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтди. 

"Ҳоким ва ёшлар" учрашувида 50 нафардан ортиқ йигит-қизлар ўзларининг мурожаат ва таклифлари билан иштирок этишди. 

Мулоқот давомида билдирилган таклифлар бўйича ёшларни ўз йўлларини топишлари учун барча шароитлар яратиб бериш энг асосий мақсад экани алоҳида таъкидланди.

Учрашувда 40-мактаб ўқитувчиси, "Беш ташаббус" олимпиадасининг доимий ғолиби Сардор Паттиев теннис столи сўраб мурожаат қилди ва унга теннис столи ҳамда анжомлари олиб бериладиган бўлди. Шунингдек, учрашувда ёшлар мактабга Фортепьяно чолғу асбоби олиб беришни сўраб мурожаат қилди ва унга олиб бериладиган бўлди.

Билдирилган таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланиши, кўтарилган муаммоли масалалар ҳал этилиши бўйича мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.

Teglar
- -