Ҳеч бир бола меҳр ва эътибордан қолмайди
02.12.2022 - 17:11“Ўзбекистон Республикаси ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги қарорига асосан ҳар йили “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” сифатида юртимизда кенг нишонланиши Давлатимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш яққол исботидир.
Ногиронлиги бўлган шахсларни маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг тўлақонли ҳаёт кечириши учун зарур шароитларни яратишга кўмаклашиш мақсадида Каттақўрғон тумани бўйлаб кўплаб савобли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 3-декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Бюронинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан “Муллатоғай” маҳалласида истиқомат қилувчи 13-мактабнинг ўқувчиси Шамсиддинова Рухшонанинг ҳолидан хабар олинди.
Унинг хонадонига борган масъуллар Рухшонанинг таълим олиш шароити билан атрофлича танишиб унга китоблар, ўқув қуроллари ва озиқ-овқатлар тақдим этишди. Бу каби тадбирлар туманда давом этмоқда...
Жасур РАҲМОНОВ,
Бюронинг Каттақўрғон туман бўлими давлат ижрочиси.