Ҳеч бир бола меҳр ва эътибордан қолмайди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

“Ўзбекистон Республикаси ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги қарорига асосан ҳар йили “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” сифатида  юртимизда кенг нишонланиши Давлатимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш яққол исботидир.

Ногиронлиги бўлган шахсларни маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг тўлақонли ҳаёт кечириши учун зарур шароитларни яратишга кўмаклашиш мақсадида Каттақўрғон тумани бўйлаб кўплаб савобли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 3-декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Бюронинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан “Муллатоғай” маҳалласида истиқомат қилувчи 13-мактабнинг ўқувчиси Шамсиддинова Рухшонанинг ҳолидан хабар олинди.

Унинг хонадонига борган масъуллар Рухшонанинг таълим олиш шароити билан атрофлича танишиб унга китоблар, ўқув қуроллари ва озиқ-овқатлар тақдим этишди.  Бу каби тадбирлар туманда давом этмоқда...

Жасур РАҲМОНОВ,

Бюронинг Каттақўрғон туман бўлими давлат ижрочиси.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM