Каттақўрғон туманида пилла режаси ортиғи бажарилиб, аҳоли хонадонларига қарийб, 9 миллиард сўмга яқин маблағ кириб борди.
07.06.2022 - 10:39Каттақўрғон тумани пиллакорлари зафар маррасига етиб келдилар. Вилоятда биринчилардан, республикада ҳам олдингилар қаторида давлатга пилла сотиш шартномавий режаси ортиғи билан бажарилди. 4786 та хонадонларда 6100 қути қурт уруғидан 348 тонна қимматбаҳо саноат хом ашёси йиғиб олинди. Бунинг натижасида пилла етиштирувчиларнинг хонадонларига қарийб, 9 миллиардга яқин маблағ кириб борди.
Пилла режасини ортиғи билан Марди Султонов, Элмурод Қурбонов ва Охунбобоев ҳудудлари пиллакорлари бажарди.
Қабул манзилгоҳларидагилар каттақўрғонликлар топширган ҳосилнинг сифатидан мамнун. Қуруқ ва ипакчанлиги юқори бўлган бу пиллаларни тез кунлар ичида қайта ишлашга киришилади ва улар кўзни қамаштирадиган шойи атласга айланади.