“Пилот” лойиҳаси доирасида хорижда ишончли ишланг!
06.01.2022 - 17:32Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Россия Қурилиш вазирлиги келишувига асосан қурилиш соҳасида Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясига жалб қилиш бўйича пилот лойиҳа доирасида 10 минг юртдошимизни яқин вақт давомида соддалаштирилган тартибда ишга юбориш белгиланган.
Бугун, Каттақўрғон туман ҳокимлигида Республика ишчи гуруҳи аъзолари республика ва вилоят Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутахассислари Дониёр Жуманиёзов ва Исмоил Сулаймоновлар тумандаги маҳалла раислари учун хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар жалб қилиш бўйича семинар ўтказди.