Тезкор даврда мурожаатга тезкор ечим изланмоқда
05.12.2020 - 17:22Каттақўрғон туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари томонидан туманимизда ўтказилаётган оммавий қабуллар ҳафталиги доирасида бугун туман ҳокимлиги ва Халқ қабулхонаси томонидан, туман сектор раҳбарлари, идора ва ташкилот раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.
Унда 72 нафарга яқин фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.
Қолганлари мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, муддат талаб мурожаатлар тезда кўриб чиқиш учун туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.