Янгиликлар

Бугун Каттақўрғон туманидаги 62-умумтаълим мактабига ИҲҲҚЖ раиси Ж.Жумаев бориб, камол топишига ҳисса қўшган устозу мураббийлари ҳолидан хабар олди, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди

мактаб ўқувчилари учун “Мустақиллик дарси”ни ўтди. Ўқувчиларга истиқлолнинг аҳамияти, ватанпарлик, мустақиллик сабаб қўлга киритилган ҳуқуқ ва имкониятлар, беқиёс муваффақиятлар ҳақида сўзлаб берди. Ёш авлод билан суҳбат давомида таълим-тарбиянинг инсон камолоти ва ютуқларидаги ўрнига алоҳида тўхталиб ўтди. Битирувчилар учун муҳим масала касб танлаш эканлигига эътибор қаратиб, уларни қизиқтираётган мутахассисликлар ҳақидаги фикрларини тинглади.

Энди ўзимизнинг шоколад цехимиз бор

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан туманда “Фирдавс Қандолат инвест” МЧЖга қарашли шоколад ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM