“Келажак болажони” иш бошлади
14.10.2019 - 10:41Мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, ҳатто марказдан олисдаги бўлган қишлоқ жойларида ҳам замонавий мактабгача таълим муассасалари фаолиятини йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Каттақўрғон туманидаги Кумушкент маҳалласида 60 ўринга мўлжалланган давлат-хусусий шерикчилик асосидаги замонавий болалар боғчаси фойдаланишга топширилди.