Корхонанинг экспорт салоҳияти ошмоқда
22.11.2019 - 17:04Халқимиз ипак қуртини етти хазинанинг бири, дея алоҳида эъзозлайди. Зотан, марвариддек оппоқ пилла ҳам, шойи, атлас, адрас каби кўркам матолар ҳам табиатнинг мўъжизаси бўлмиш ипак қурти маҳсулидан яралади. Фақат у пиллачининг қалб қўри, мислсиз меҳнати эвазига бунёд бўлади.