Каттақўрғон туман ҳокими А. Бахрамовнинг 2019 йил 16 августдаги фармойиши билан Сафаров Жахонгир Эшпўлатович Каттақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Қонунга биноан ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби ахборот сиёсати масалалари бўйича туман ҳокимининг маслаҳатчиси мақомига эга бўлиб, меҳнатга ҳақ тўлаш ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра, туман ҳокимининг ўринбосарига тенглаштирилади.