Ҳоким ўқувчилар ҳузурида

Image_tadbir: 
[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Яқинда туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов таълим муассасаларидаги шарт-шароитлар, ўқув-тарбиявий жараёнлар, олиб борилаётган машғулотларни мазмун-моҳияти билан яқиндан танишиш мақсадида тумандаги 20- умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, ўқувчи-ёшлар билан дилдан суҳбатда бўлди.

Сирасини айтганда кейинги бир йилда мамлакатимиз таълим тизимида катта ўзгаришлар жараёни кечмоқда. Кўп ҳам узоқ эмас, бундан уч-тўрт йил олдинги таълим тизимидаги манзараларни бир кўз олдингизга келтирсангиз ҳаммасини англаб етасиз. Таълим муассасалари кўпироқ ёш авлодга таълим-тарбия беришдан кўра жамоат ишларига жалб этишга текин ишчи кучи сифатида муҳимроқ эди. 

Туман ҳокимининг дастлаб мактаб педагогик жамоаси билан суҳбати ана шундай мавзулар билан бошланиб, бугун ўқитувчининг жамиятда тутган ўрни ва нуфузи билан боғланиб кетди. Бугун мактаб партасида ўтириб илмга чанқоқ бир зеҳн билан боқаётган фарзандларимизга чуқур билим бериш энг асосий ва муҳим вазифамиз, деди ҳоким мулоқот чоғида.

Шундан сўнг ўқувчилар билан давом этган мулоқотларда туман раҳбари улар билан қизғин савол-жавобларга киришиб кетди. Эркин суҳбат давомида уларнинг билим даражасини синаш баробарида, келгусидаги орзу-интилишлари, касб танлашда юксак маррани кўзлаб, олға интилишларида ўз ҳаётий тажрибалари орқали ўртоқлашди. Асосийси,  бу учрашув ўқувчи-ёшлар   учун катта маҳорат дарси бўлди, десак муболоға бўлмайди.

- Тўғриси шунча йилдан буён туман ҳокимининг биз ёшлар билан бундай оддий, самимий мулоқотга киришиши, орзу-интилишларимиз билан қизиқиши мен қатори  кўпчилик тенгдошларим учун ҳам тарихий воқеа бўлди, десам муболоға бўлмайди, - дейди мактабнинг 10-синф ўқувчиси Шуҳрат Муртозаев. - У киши биз ёшлар билан диний-дунёвий билимлар ҳақида ҳам жуда сермулоҳозали суҳбат ўтказди.

Ҳақиқатдан ҳам учрашув ўқувларда катта таассурот қолдирди. Ёшлар билан суҳбатлашар эканмиз, қалби тўла ҳаяжон, улкан мақсадлар сари интилаётганига гувоҳ бўлдик.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM