2-СОН КАСБ-ҲУНАР МАКТАБИДА ОЧИҚ ЭШИКАР КУНИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Ўқув йили якунланар экан ҳар бир мактаб битирувчиси қайсидир олий таълим маскани талабаси бўлишга қатъий бел боғлаган. 9-синф битирувчилари эса касб-ҳунар мактабларида ўқишни давом эттиришлари мумкин. Якунланган ўқув йилида ҳар бир мактаб ўқувчиси талаба бўлишдек, олий мақсад сари интилади. Яна бир қисм ўқувчилар ҳунар ўрганиш йўлида бориб, ўз имкониятларини бу йўналишда синаб кўради. Ушбу мақсадларни рўёбга чиқаришда умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчи йигит қизларига касб-ҳунар мактаблари яқиндан кўмакдош. Каттақўрғон туманида фаолият юритаётган 2-сон касб-ҳунар мактаби ҳам шулар жумласидандир. 

Бугун ёшларни касбга ўқитиш ва ўз ҳаёт йўлини топишда кўмаклашиш, мактаб фаолияти билан яқиндан таништириш ва яратиб берилаётган шарт-шароитлардан бохабар қилиш мақсадида тумандаги 2-сон касб-ҳунар мактабида ўқувчи ёшлар иштирокида "Мен танлаган касб" мавзусида очиқ эшиклар куни ўтказилди.

– Ўқувчиларга бу ерда таълим йўналишлари ва яратилган шароитлар, ўқув ишлаб чиқариш устахоналари, ундаги касб ўрганишга доир жиҳозлар билан таништирдик, – дейди мактаб ўқитувчиси Илхом Бўронов.

Мамлакатимизда 2022-2023 ўқув йили учун касб-ҳунар мактабларига қабул жараёни бошланди. Шунингдек, 2-касб-ҳунар мактабига 8 та йўналишдаги касб-ҳунар бўйича умумтаълим мактабларининг 9-синфини битирган 240 нафар ўқувчиларни қабул қилиш режалаштирилган. Ўтказилган очиқ эшиклар кунида ўқувчилар ўзлари ёқтирган йўналишни танлаш имконияти бўлди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM