“Каттақўрғонтумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи О.Қўлдошевнинг туманда аҳолининг газ таъминоти билан таъминланиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

 

“Каттақўрғонтумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи О.Қўлдошевнинг туманда аҳолининг газ таъминоти билан таъминланиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

1. Туманда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар

Бугунги ҳисоботимни “Каттақўргонтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан туманда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш юзасидан амалга оширилган тўғрисида бошлайман.

Хусусан, бўлим томонидан ҳозирги кунда тумандаги 43 та махалла фуқаролар йиғинидаги 18215 та аҳоли хонадонлари ва 143 та улгуржи истеъмолчиларига табиий газ 5 та (Пайшанба, Қорадарё, ПТФ, Хатирчи, Каттақўрғон–2) ГРСидан ҳамда қўшимча Каттақўрғон шаҳар ва Нуробод туманидан табиий газ қабул қилиб олиниб, аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларига етказиб берилади.

Туманнинг 32 фоиз худуди табиий газ етиб таъминланган, қолган 68 фоиз ҳудуди суюлтирилган газ етказиб берилмокда. Туманнинг табиий газ билан таъминланганлик даражаси 97 фоизни ташкил этган.

  “Каттақўрғонтумангаз” газ таъминоти бўлими хисобида фойдаланишга ярокли жами 434,8 км газ қувурлари бўлиб,

Шундан,

юқори босимли газ қувури-                                      129 км

ўрта босим газ қувури                                                 153,8 км

паст босимли газ қувури-                                           152 км

Шундан,

Ер ости газ қувурлари                                                 -158,19 км

Ер усти газ қувурлари                                                 -276,61 км ташкил этади.

Каттақўрғон тумангаз худудида жами газ таксимлаш қутилари сони  672 та бўлиб, шундан, юқори босимли газ тақсимлаш қутилари сони-29  дона, ўрта босимли газ тақсимлаш қутилари 643 тани ташкил этади.

2023-2024 йил куз–қиш мавсумига тайёргарлик хамда аҳолига табиий газни беталофат етказиб бериш мақсадида 2023 йилнинг 4 ойи давомида бажарилган ишлар тўғрисида

Мадраса маҳалласи ахоли хонадонларини газ таъминотини яхшилаш максадида ер остидаги диаметри 76 мм бўлган яроқсиз ҳолга келганлиги сабабли аҳоли ҳисобидан узунлиги 1 км диаметри 100 мм бўлган янги газ қувури тортилиб буёқлаш ишлари амалга оширилди.

-Тарнов,  Жавлон,  Чўянчи махаллаларида 35 дона ГТҚ лар ревизия ишлари бажарилиб, ушбу ГТҚлар буёқланди.

-Чўянчи махалласида турли хил диамертдаги газ қувурларида ректовка ишлари бажарилиб, 1 км газ қувурлари буёқланиб соз ҳолатга келтирилди.

-Кадан махалласидаги хар хил босимдаги ГТҚлар 20 донаси ревизия ишлари килинди хамда буёқланди, хар хил диаметрдаги газ қувурлари   узунли 0,5 км жойи буёқланиб созланди.

-Мелихўжа махалласидаги РД-50, РДУГ-80 ГТҚлар ревизия қилиниб буёқланди ва  евро забор билан ўралди.

-Қушбеги, Полвонтепа махаллалардаги юқори босимли газ тақсимлаш курилмалари ревизия қилиниб, буёқланди хамда евро забор билан ўралди.

-Пайшанба ГРС, Қорадарё ГРС, Хатирчи ГРС, ПТФ ГРСдан  чиқиш қисмига  газ хисоблагичлар ўрнатилиб, ҳисоблагич атрофи ҳимоя қутиси билан ўралди.

-Каттақўрғон-2 ГРСдаги саноат тармоғидаги турли хил диаметрдаги газ қувурлари бўёқланди.

-“Каттақўрғонтумангаз” газ таъминоти булими электр энергиясини тежаш максадида бўлим идора биносига қуёш панеллари ўрнатилиб бугунги кунда 40% электр энергияси тежалмокда.

“Каттақўрғонтумангаз” газ таъминоти бўлимига жами 17686 дона электрон газ ҳисоблагичлари ўрнатилиши белгиланган бўлиб бугунги кунда “Худудгаз Самарканд” газ таъминоти филиали томонидан 17686 та ҳисобдон ажратилиб олиб келинган. Тадбир бошидан 17637 дона яъни 99,9 % хисобдонлар аҳоли хонадонларига ўрнатилиб дастурга киритилди. “Каттақўрғонтумангаз” газ таъминоти бўлими 2023 йилнинг 4 ойи давомида жами  36775,1 минг м3 табиий газ етказиб берилган бўлиб, аҳоли истеъмолчилари учун 27461,1 минг м3 табиий газ ,улгуржи истеъмолчилари учун 9314,0 минг м3 табиий газ етказиб берилган.

Туманда 2023 йилнинг 4 ойи давомида аҳоли хонадонларини қайта хатловдан ўтказиш натижасида ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланган хонадонларни далолатнома асасида жами 653,944 минг м3 табиий газ 248498,9 минг сўм ҳисобланиб 247350,6 минг сўм миқдоридаги маблағлар давлат фойдасига ундирилди.

Аҳолини табиий газдан бўлган карздорликни қисқартириш мақсадида 3 та пайвандловчи гуруҳлари ташкил этилган бўлиб табиий газдан қарздор хонадонларни газ тармоғидан узилиб бугунги кунга кадар 381 та 1339276,6 минг сўмлик қарздор хонадонлар фуқаролик судига хужжатлар расмийлаштириб берилди. “Каттақўрғонтумангаз” газ таъминоти бўлими 2023 йил маҳаллаларда аҳоли хонадонларига замоновий тежамкор иситиш жиҳозларини ўрнатиш ва фойдаланиш тўғрисида тушунтириш тарғибот тадбирлар олиб борди. Ҳозирги кунда 9590 та аҳоли хонадонлари замонавий тежамкор газ жиҳозлари ўрнатилган бўлиб файдаланилмокда.

2. Туман аҳолисига суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича олиб борилган ишлар тўғрисида

“Каттақўрғонтумангаз”газ таъминоти бўлими 2023 йилнинг 4 ойи давомида тумандаги суюлтирилган газга мослаштирилган аҳоли хонадонларига жами 2507,4 тонна суюлтирилган газ  етказиб берилди.

Туманда газлашмаган ҳамда маиший газ балон билан таъминланмаган аҳоли хонадонларига хужжатлар асосида янги 120 дона маиший газ балонлар етказиб берилди.

  Суюлтирилган газ таъминоти тўлови тизими онлайн ўтиши муносабати билан аҳоли истеъмолчиларига жами ID карталар 35996 дона, шундан 2023 йилда 1000 дона ID карталар ахолига хужжатлаштириб берилди.

Суюлтирилган  газ балонларни аҳоли хонадонларига беталофат етказиб бериш мақсадида 2023 йил 4 ойи давомида жами 3740 дона газ балонлар кайта техник кўрикдан ўтказилди. Суюлтирилган газ таъминотида бўлган 2023 йилдан бошлаб тасдиқланган график асосида 40-45 кун оралиғида етқазиб берилмоқда.

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM