![[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we] [jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]](https://payshanba.uz/sites/default/files/styles/large/public/field/image/%D0%BE%D0%BF%D0%B5%D0%BD_1.jpg?itok=kU2DfyuN)
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2023 йил 1-мавсуми якунланди. Унда туман бўйлаб 136 та лойиҳа иштирок этди.
Овоз бериш жараёни якунларига кўра, туман бўйлаб 7 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Улар қуйидагилар Алижон маҳалласида боғча қуриш ташаббуси 10082 та овоз билан 1-ўринни, Мелихўжа маҳалласининг 1600 метр ички йўлини асфалътлаш ташаббуси 9877 та овоз билан 2-ўринни, Каттакўрпа маҳалласи Элсевар кўчасини 2600 метр кўчасини асфалът қилиш ташаббуси 7212 та овоз билан 3-ўринни, Кадан маҳалласи Ёшлик кўчасини 2000 метр қисмини асфалът қилиш ташаббуси 4-ўринни, Каттакўрпа маҳалласи Ўрикзор кўчасини 2100 метр қисмини асфалът қилиш ташаббуси 5-ўринни, Андоқсой маҳалласини 2500 метр ички кўчасини асфалът қилиш ташаббуси 6-ўринни ва Мундиён маҳалласи Каттақўрғон туманидаги 1-ИДУМга янги бино қуриш ташаббуси 7-ўринни қўлга киритди. Ғолиб бўлган лойиҳаларга жами 8.4 миллиард маблағ ажратилган.