Каттақўрғон тумани ҳокими Жамшид НАСРИДДИНОВнинг аномал совуқ кунлари табиий газ ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш бўйича туман аҳолисига МУРОЖААТИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

     Ассалому алайкум азиз тумандошлар!

  Бугун барчамиз ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетишга гувоҳ бўлиб турибмиз. Ушбу совуқ кунларда фуқароларимизнинг табиий газ ҳамда электр энергиясига бўлган талаби ошаётган бир вақтда, газ босими кескин пасайиб кетганлиги электр энергиясидаги юкламани ортишига сабаб бўлди.  

  Шу боис туман аҳолисини совуқ кунлардан беталофат олиб чиқиш мақсадида барча чоралар кўрилди. Бунинг учун туман ҳокимлиги ҳамда коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарида алоҳида  24  соат ишловчи “штаб”лар ташкил этилди.

  Биргина электр энергияси билан боғлиқ муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида 7 та тезкор хизмат гуруҳи иш олиб борди ва шу давр мобайнида 100 та аварияни бартараф этди. Бундан ташқари куз-қиш мавсуми олдидан 26 та маҳаллани таъминловчи энг катта “Қорадарё ПС” таъмирланди.

  Шунингдек, 3 та оператив хизмат кўрсатиш гуруҳлари томонидан  табиий газ билан боғлиқ бўлган 50 дан ортиқ авариялар бартараф этилди. Табиий газда муаммо бўлган маҳаллаларга январь ойининг ўзида 610 тоннадан ортиқ суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилиши йўлга қўйилди ва  бу ишлар ҳозир ҳам ҳар куни давом этмоқда. Туман маркази ва тиббиёт бирлашмаси газини яхшилаш мақсадида Жавлон маҳалласида жойлашган «Пайшанба - ГРС»дан чиқувчи юқори босимли газ қувурининг 500 метр газ трубалари алмаштирилди. Натижада тиббиёт бирлашмаси ва туман марказидаги кўп қаватли уйлардаги газ босими яхшиланди.

  Аномал совуқ кунларда маҳаллаларга 7 минг тоннадан ортиқ кўмир тарқатилди. Шунингдек, туман ҳокимлиги ва ҳомийлар ҳисобидан кам таъминланган оилаларга 100 тоннага яқин бепул кўмир берилди. Бундан ташқари, мактабларга 180 миллион сўм маблағ эвазига кўмир ва 10 та электр генараторлари тарқатилди.

  Аҳоли хонадонларини имкон қадар илиқ ҳароратда сақлаш мақсадида биринчи навбатда автомобилларга газ қуйиш шоҳобчалари, ресторан, ошхона ва бошқа кўплаб йирик газ истеъмол қиладиган корхоналарга табиий газ етказиб бериш бўйича чекловлар киритилди.

  Шуни ҳам алоҳида таъкидлашимиз керакки, совуқ кунларда туман ҳокимлиги ва ҳомийлар ташаббуси билан ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган оилалар ҳамда ёлғиз яшовчи кексаларни озиқ-овқат маҳсулотлари ва зарур ҳолларда иссиқ ёпинчиқлар билан таъминлаш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари сектор раҳбарлари ҳам уйма-уй юриб,аҳолидан хабар олишди.

  Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 100 км.дан ортиқ йўллар,Ободонлаштириш бошқармаси томонидан туман маркзази ва пиёдалар йўлаклари қордан тозаланди ва туман тозалиги таъминлади.

  Шунингдек, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги авариялар ҳам тезкор бартараф этилди. Айрим маҳаллалар ва кўп қаватли уйларга махсус техиникалар орқали ичимлик суви етказиб берилди.

  Каттақўрғон тумани бозорларида нарх-наво барқарорлигини таъминлаш мақсадида 3151 тонна 4 хил турдаги (картошка, пиёз, гуруч, сабзи) маҳсулотлар захираси яратилди ва нарх-наво сектор раҳбарлари ва тегишли ташкилотлар томонидан назорат қилинди.

Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томоинидан жойларда ис газидан  заҳарланишни олдини олиш борасида ҳам тарғибот тадбирлари олиб борилди.

   Ҳурматли, тумандошлар!

  Фурсатдан фойдаланиб,туманимиз корхона ва ташкилотлари масъулларини, тадбиркорларимизни мавжуд ресурслардан тежаб фойдаланишларига, ортиқча электр ускуналар ва кўча чироқларини ўчириб, иқтисод қилишга чорлаб қоламан.

  Совуқ кунларда ҳалқимизга имкон қадар шароит қилиб бериш бўйича барча чоралар кўрилгагини яна бир бор таъкидлаб, халқимизга саломатлик тилаб қоламан.

  Эътиборларингиз учун раҳмат!

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM