Туман Кенгашининг сессияси

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

   Бугун, 2023 йил 21 январь куни Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг етмиш тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

  1. Халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашида бўшаб қолган ўринларга сайлов ўтказишни белгилаш тўғрисида.

  2. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларининг депутатлик одоби қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида.

 3.“Каттақўрғон туманининг 2022 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2022 йил 10 январдаги VI-48-5-7-96-K/22-сонли Кенгаш қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида.

  4. Туман прокурори Ш.Холмирзаевнинг “Каттақўрғон туман 2-секторини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳофазасини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан 2023 йил I чорагига мўлжалланган “Йўл харита”сини тасдиқлаш тўғрисида.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Каттақўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири З. Абдуллаевнинг “Халқ қабулхонасига 2022-йил давомида келиб тушган мурожаатлар, сектор раҳбарлари томонидан ўтказилган сайёр қабуллар, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ҳамда “Аёллар дафтари”нинг юритилиши “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг таҳлили тўғрисида”ги ахбороти.

6. Туман Молия бўлими мудири  М.Оббозовнинг Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил ижроси ҳамда 2023 йил режалари тўғрисида ҳамда “Туманда 2022-йил давомида “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағларидан фойдаланиш ҳолати тўғрисида”ги ҳисоботи ҳақида ҳисоботи.

7. “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ туман филиали раҳбари Ф.Пирматовнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 10-мартдаги ПҚ-159-сонли Қарорининг тумандаги ижроси тўғрисида”ги ҳисоботи.

  8. Тумандаги 8, 12-умумий ўрта таълим мактаблари директорларининг  “Умумий ўрта таълим мактабида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида” ги ҳисоботи ҳақида.

  9. Маҳалла фуқаролар йиғинларининг аниқ чегараси белгиланган схематик харитаси ва маҳалла номларини тасдиқлаш тўғрисида.

  10. Бошқа масалалар.

  Сессия кун тартибига киритилган барча масалалар кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

2015-2023 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM