Муносабат: Таълим сифатини оширишга қаратилган эътибор ватан тараққиётини янада юксалтиради

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Барча ватандошларимиз сингари мен ҳам Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномасини диққат ва катта ҳаяжон билан тингладим.

Юртбошимиз бугунги тарихий мурожаатида мамлакат эртаси, халқ фаровонлигига дахлдор масалалар ҳақида тўхталиб, келгуси 2023 йилни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилди. Бундай ном берилишининг таг замирида давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатларини таъминлаш, мактабларда таълим сифати ҳамда жамиятда ўқитувчи касбининг нуфузини оширишдек устувор вазифа ётади.
Мурожаатномада давлатимиз раҳбари ўқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни Конституцияда алоҳида белгилаш, 2023 йилда қўшимча 70 та янги мактабни қуриш, 460 тасини кенгайтириш, хусусий инвестициялар иштирокида 100 та мактаб қуриш лойиҳасини бошлаб, кейинги беш йилда уларнинг сонини 1000 тага етказиш, 700 дан ортиқ касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар имкониятидан самарали фойдаланиш мақсадида 2023 йилдан бошлаб янги дастур стандартларини жорий этишни таъкидлаб, “Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир!”, дея таъкидлаб ўтдилар.
Умуман олганда, Юртбошимизнинг мурожаатномаси халқимизга, биз халқ таълими соҳаси ходимларига ҳам катта умид ва ишонч улашди. Юртбошимиз Мурожаатномада "Тақдиримизни муаллим, мураббий ҳал қилади", дея таъкидладилар. Бу ишонч ўз навбатида таълим тизимида фаолият кўрсатаётган ходимлар зиммасига улкан масъулият юклайди Таълим сифатини оширишга қаратилган бундай саъй-ҳаракатлар ва бу борада Тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар, албатта, ўз самарасини беради ва ёшларимизни ҳар томонлама баркамол инсонлар бўлиб камол топиши учун биз педагоглар ҳам бор билим-маҳоратимизни ишга соламиз. Чунки,таълим сифатини оширишга қаратилган эътибор Янги  Ўзбекистон  тараққиётини янада юксалтиради
 
Собир МИНГБОЕВ,
Каттақўрғон туман Халқ таълими бўлими мудири.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM