Биринчи мактаб сари қадам, биринчи устоз, биринчи қўнғироқ ва янги ҳаёт…

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Бугун умумтаълим мактабларида "Билимлар куни" тадбирлари бўлиб ўтди

Каттақўрғон туманида янги ўқув йилида 50748 нафар ўқувчи мактабларда таҳсил олади. 1-синфларга эса 5707 нафар ўқувчи кутиб олинди. 

Бугун Каттақўрғон туманидаги 103 та умумий ўрта таълим мактабларида ҳам "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида "Билимлар куни" кенг нишонланди.

 Ўтказилган тадбирларда сектор раҳбарлари ва туман ташкилоти раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

Жумладан, тумандаги 23-мактабда бўлиб ўтган "Билимлар куни" тадбирида туман ҳокими ўринбосари Дилшод Исмоилов иштирок этиб, туман ҳоким табригини ўқиб эшиттирди. 

Байрам тадбири ўқувчилар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлари давом этди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM