Ниязова Марям Кадировна “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди.

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, инновацияларни жорий этиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш, етук мутахассисларни тайёрлашда алоҳида ибрат кўрсатаётган, шунингдек, бизнесдаги муваффақиятлари ҳамда ижтимоий фаоллиги билан барчага намуна бўлаётган тадбиркорлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойиши билан “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Тақдирланганлар орасида тумандаги “Kumush tola” хусусий корхонаси раҳбари Ниязова Марям Кадировна ҳам бор. М.Ниёзова ушбу кўкрак нишонига муносиб бўлган тадбиркорларимиздан. Табриклаймиз.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM