“МУНДИЁН” МАҲАЛЛАСИ ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИНИНГ ФАОЛИЯТИ ЮЗАСИДАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилди. Уларнинг самарали меҳнатлари билан бугун маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Бугун туман 1-сектор ҳудудидаги “Мундиён” маҳалласида бўлиб ўтган семина ҳоким ёрдамчиларининг маҳаллабай ишлаш фаолиятига бағишланди. Унда туман ҳокими ўринбосари Норбой Жулматов, маҳаллабай ишлаш маркази раҳбари Элбек Рахимов ва маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари иштирок этдилар.

Семинарда сўз олганлар маҳаллабай ишлаш тизими, бунда ҳоким ёрдамчисининг маҳаллада олиб бориши лозим бўлган ишлар ҳақида сўз юритдилар.

Маҳалла ҳоким ёрдамчиси Олимжон Давронов семинар давомида ўтган 7 ойлик фаолияти давомида маҳаллада вазифа тақсимотидан келиб чиқиб, амалга оширган ишлари юзасидан ўз тажрибасини намоён этди.

Шундан сўнг семинар иштирокчилари маҳаллада ташкил қилинган тадбикорлик субъектлари ва тадбиркорликка йўналтирилган аҳоли хонадонлари билан жойига бориб танишдилар.

Каттақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM