“БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕХНАТ ЯРМАРКАСИ”ДА 3513 ТА ИШ ЎРИНЛАРИ ТАКЛИФ ҚИЛИНДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон тумани прокуратураси ва туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда 2-сектор ҳудудидаги 5-мактабда “Бўш иш ўринлари мехнат ярмаркаси” ташкил қилинди.

Ўтказилган ярмарка давомида 178 та корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд 449 дан ортиқ ва 24 та хусусий корхоналар 3513 та бўш (вакант) иш ўринлари билан қатнашди. 

Ўзларига иш қидириб, келгусида ўз касблари бўйича иш ўрнига эга бўлиш мақсадида иштирок этган фуқаролардан 24 нафарига ишга жойлашиш бўйича йўлланмалар берилди. Шулардан, 15 нафари “Каттақўрғон Сифат Ғишт” заводида иш бошлади. 

Ярмарка жараёнида меҳнат Қонунчилиги, миграция ҳамда касб ҳунарга ўқитиш буйича маслаҳат ва тушунтиришлар берилди. Бундан ташқари касбга-қайта тайёрлов маркази, миллий ҳунармандчилик, уста-шогирд анъаналари асосида тумандаги ҳунармандлар ўз кўргазмалари билан қатнашдилар. 

Каттақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM