БЕШ ЙИЛЛИК АЛИМЕНТГА 54 МЛН.СЎМ ТЎЛАНДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Фуқаролик ишлари Каттақўрғон туманлараро судининг қарорига асосан қарздор П.Р.дан ундирувчи Г.К.нинг фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун тўртдан бир қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати Бюронинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан  ижро иши юритилган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21, 87-моддаларига асосан тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган ва олинган маълумотларга асосан барча мол-мулкларига тақиқ қўйилган.

Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мобайнида олиб борилган кейинги тушунтиришлар ўз самарасини берди. Қарздор фарзандини ўйлаб, олдиндан беш йиллик тўлов учун 54 миллион сўм алимент пулини тўлаб берди.

         Анвар КУБАЕВ,

Бюронинг Каттақўрғон туман 

бўлими давлат ижрочиси.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM