Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш – давр талаби!

Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича қонун лойиҳасида жиноят содир этганликда айбланаётган шахсларнинг ҳақ-ҳуқуқларини янада мустаҳкамлашга қаратилган тузатишлар ва тўлдиришлар киритилмоқда.

Жумладан, таклиф этилаётган лойиҳада айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумонланувчи/судланувчи/айбланувчининг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги банди қўшилмоқда. Гумонланувчининг сукут сақлаши, ўзига ёки яқин қариндошларига қарши кўрсатма беришга мажбур эмаслиги ҳам ушбу моддада акс эттирилмоқда. 

Озодликдан маҳрум этилган шахсларга нисбатан инсоний муносабатда бўлиниши ва уларнинг шахсий қадр-қиммати ҳурмат қилиниши керак. 

Яна бир муҳим жиҳатлардан бири бу айбланувчининг ўзига қарши кўрсатма берган гувоҳлар билан юзлаштирилиши, содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиши ва ўз фойдасига кўрсатма берадиган гувоҳларни чақиртиришга ҳаққи борлиги конституция орқали мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

Жиноятчи ҳам, айбланувчи ҳам ҳамма қатори одам. Уларнинг ҳам маълум ҳуқуқлари бор. Буни конституция орқали мустаҳкамлаб қўйилиши ижобий қадам дейиш мумкин.

Мурод Муқимов, “Аман” адвокатлар ҳайъати адвокати.

2015-2022 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM