27 ИЮНЬ – МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН КАТТАҚЎРҒОН ТУМАН ҲОКИМИ ЖАМШИД НАСРИДДИНОВНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

   Ассалому алайкум, Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари! 

Юртимиз тараққиётини таъминлаш, фидойи халқимизнинг меҳнати, Ватанимиз истиқболини тараннум қилишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган сиз азизларни касб байрамингиз – 27 июнь – "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Юртимиз янги тараққиёт босқичига кўтарилаётган, очиқлик ва ошкоралик, сўз ва фикр эркинлиги ҳаётимиз мезонига айланиб бораётган ҳозирги даврда Сиз азизлар Муҳтарам Президентимизнинг "Биз жамиятимизда ошкоралик, адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда, ҳуқуқий демократик давлат асосларини мустаҳкамлашда сизларга, сизларнинг билим ва истеъдодингизга таянамиз", дея билдирган юксак ишончларига ҳамоҳанг фаолият юритмоқдасиз.

    Кейинги йилларда мамлакатимизда сўз эркинлигини таъминлаш, ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасини бошқариш тизимини қайта ташкил қилиш, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожланишнинг муаммоли масалаларини ҳал этишда оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Зиммангиздаги улкан ва заҳматли меҳнатни улуғлаб, шу касбдан қадр ва шараф топиб юрганингиз Сизга Яратганнинг иноятидир.

 Сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда кўпсонли ижод аҳлини, қолаверса, мухлис ҳамда муштарийларингизни бугунги қутлуғ байрам билан яна бир бор самимий табриклайман. Юртимиз равнақи йўлидаги фаолиятингизда улкан зафарлар, ижодий барака, мустаҳкам соғлик ва хонадонингизга қут-барака тилайман.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM