Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли муаммоларини тизимли ҳал этиш натижасида халқни рози қилиш ҳар бир масъул шахснинг асосий вазифаси ҳисобланади.
Айнан шу мақсадни кўзлаб, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали томонидан Каттақўрғон туманида масъул соҳа вакиллари иштирокида ўқув семинар ташкил этилди. Унда Каттақўрғон туман сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда ёшлар етакчилари иштирок этди.
Семинар давомида билдирилган таклиф мулоҳазалар туманда аҳоли билан ишлашни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.