1-синфга қабул 20 июндан бошланади

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

2022-2023 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул жараёнлари 20 июндан бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик ахборотида қайд этилишича, мактабларга бириктирилган микроҳудуд бўйича қабул жараёнлари жорий йилнинг 20 июнидан 31 июлига қадар амалга оширилади. Умумтаълим мактабларининг бўш ўринларига микроҳудуддан ташқари қўшимча қабул жараёнлари 2022 йилнинг 1-15 август кунлари амалга оширилади.  

Шунингдек, ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг марказидаги умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул жараёнлари электрон шаклда ташкил этилади.  

ЎзА

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM