Сессия: Фуқаролик суди раиси Ахбороти тингланди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди томонидан 2022 йил 3 ойи давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти якунлари ҳамда навбатдаги вазифалари тўғрисида Ахбороти тингланди. 

Халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва нормалари асосида ҳамда миллий манфаатимиз, халқимиз менталитети ва анъаналаридан келиб чиққан ҳолда, инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини ҳар томонлама кафолатлаш Ўзбекистон тараққиётининг муҳим негизи ҳисобланади ва буни бугунги кунда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилган ислоҳотларда ҳам кузатишимиз мумкин.

Истиқлол йилларида мамлакатимизда суд тизимининг мустақиллигини таъминлаш, жиноят ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш, одил судловнинг мустакиллигига эришиш, суд назорати институтини рўёбга чиқариш бўйича амалга оширилаётган кенг қамровли суд-ҳуқуқ ислоҳотлари том маънода инсон ҳуқук ва манфаатларини тўлик таъминлашга хизмат қилмоқда. Зеро, ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад ҳам шу муқаддас заминда истиқомат қилаётган ҳар бир учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, инсонпарвар демократик хукукий давлат барпо этишни йўлида, фукаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлашдир.

2018 йил 13 июл куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5482-сонли Фармони қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар олий кенгаши ва Ўзбекистон Судьялар ассоциациясининг суд органлари фаолиятининг шаффофлигини янада таъминлаш, аҳоли билан очиқ мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик ролини кучайтириш тўғрисидаги қатор таклифлари қабул қилинган:

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят Каттақўрғон туманлараро судининг 2022 йил 3 ойи давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги ишларга назар солсак.

Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судига 2022 йил 3 ойи давомида 2473 та фуқаролик ишлари келиб тушган, 2022 йил 3 ойи давомида 2409 та фуқаролик ишлари кўриб ҳал қилинган. Шу жумладан, 1944 та ишлар бўйича даъволар қаноатлантирилган, 288 та ишлар бўйича даъволар рад қилинган, 84 та фуқаролик ишлари иш юритишдан тугатилган, 88 та фуқаролик ишлари кўрмасдан қолдирилган, 5 та фуқаролик ишлари тааллуқлилигига кўра бошқа судларга юборилган, 1340 та фуқаролик ишлари 2022 йил 2-чоракга қолдиқ бўлиб ўтган.

2022 йил 3 ойи давомида кўрилиб ҳал қилинган 2409 та ишлар бўйича жами 44 та хусусий ажримлар чиқарилган.

2022 йил 3 ойи давомида туманлараро суди судьялари томонидан жами
71 та (2021 йил 3 ойи давомида 49 та) ҳуқуқ-тарғибот ишлари амалга оширилган.

Оилавий ажримлар бўйича ФИБ Каттақўрғон туманлараро судига 2022 йил 3 ойи давомида жами 423 та (2021 йил 3 ойида 336 та) никоҳдан ажратиш билан боғлиқ ишлар келиб тушган бўлиб, 201 та (2021 йил 3 ойида 186 та) никоҳдан ажратиш ишлари қаноатлантирилган, 119 та (2021 йил 3 ойида 136 та) фуқаролик ишлари рад этилган, 20 та (2021 йил 3 ойида 24 та) фуқаролик ишлари иш юритишдан тугатилган, 8 та (2021 йил 3 ойида 9 та) даъволар кўрмасдан қолдирилган ҳамда 541 та фуқаролик ишлари 2022 йил 2-чорагига қолдиқ бўлиб ўтган.

Кўрилган фуқаролик ишлари таҳлил қилинганда:

  • Меҳнат низоси 195 та,
  • оила низолари билан боғлиқ 659 та,
  • уй-жой низолари 64 та,
  • битимлар билан боғлиқ низолар 1366 та,
  • ер низолари билан боғлиқ 29 та,
  • зарар билан боғлиқ низолар 17 та,
  • алоҳида тартибда кўрилган ишлар бўйича 71 та,
  • бошқа тоифадаги фуқаролик ишлари 8 та кўрилган.

Таҳлиллардан кузатилишича, туманлараро судида ўтган йилга қараганда Республика миқёсида эпидемиологик карантин чора-тадбирлари жорий этилиши сабабли аксарият кўпгина фуқаролик ишларини кўриб чиқиш кўпайганлигини кўриш мумкин.

  Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ишлари юзасидан:

Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш масаласига айни пайтда давлатимиз раҳбари бевосита эътибор қаратиб келаётганлиги ҳамда Хотин-қизлар қўмитаси, ҳозирда Республика Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасида никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларнинг сони камайган бўлса-да, бундай мурожаатлар ҳамон кўплигича қолмоқда.

Никоҳдан ажратиш билан боғлиқ ишлар бўйича ҳисобот даврида 348 та ёки 2021 йил 3 ойида 355 та ёки 7 тага кам фуқаролик ишлари кўриб тамомланган бўлиб, чиқарилган ҳал қилув қарорлари 320 тани ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврида 322 та ёки 2 та кам. Улар бўйича даъво қаноатлантирилган қарорлар сони 201 тани ташкил қилиб, 2021 йил 3 ойида 186 та 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 15 тага кўпайган.

Судлар томонидан тарафларни ярашишлари учун кўрилган чоралар, хусусан маҳаллалар, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш билан ҳамкорликда олиб борилган тушунтириш ишлари, сайёр суд мажлисларида ажралишнинг ҳақиқий сабабларини аниқлаш борасида олиб борилган ишлар натижасида 8 оилалар ярашишига эришилган.

Ушбу тоифадаги ишларни кўришда судлар томонидан Олий суд Пленуми қарорлари тушунтиришларига, Олий суд ва Хотин-қизлар қўмитаси ўртасида тузилган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум талабларига қатъий риоя қилинмоқда.

Никоҳдан ажратилган оилалар туманлар кесимида таҳлил қилинганда қуйидагиларни маълум қиламан:

 

 

Т/р

 

Туман номи

Жами никоҳ бекор қилинган ишлар сони

2022 йил 3 ойи давомида

2021 йил 3 ойи давомида

1

Каттақўрғон туман

60

38

2

Каттақўрғон шаҳри

53

25

3

Нарпай тумани

28

49

4

Пахтачи тумани

30

46

5

Бошқа туманлар

30

28

6

Ж  А  М  И

201

186

 

Никоҳдан ажратиш бўйича судга мурожаат қилишнинг асосий сабаблари таҳлил қилинганда (жами 201 та) оилавий келишмовчиликни, моддий жиҳатдан қийналганлик, фарзандсизлик , спиртли ичимликларни суистеъмол қилишлик, бошқа сабаблар, қайнона – келин муносабатлари, ва минг афсуски келин билан куёвнинг бир-бирига ишончсизликлари сабаб бўлмоқда.

Оилавий ажримлар масаласи бугун ё кечанинг гапи эмас. Бу борада ёзилмаган гап, уни босиб чиқармаган газета, мавзу янграмаган кўрсатув қолмади, ҳисоб. Мутасаддилардан сўрасангиз, “лойиҳалар амалга ошириляпти, яраштириш комиссиялари ишлаяпти”дан нарига ўтишмайди. Лекин мурғак қалбнинг тирик етим бўлиши замонавий жамиятда одатий ҳолга айланиб бормоқда.

Хурматли депутатлар бугунги кунги ахборотдан фойдаланиб Сиз азизларга “Оилавий ажримларга асосий сабаб нима деб ўйлайсиз?” савол билан мурожаат этмокчиман. Мазкур саволга ахолимиз томонидан урф-одатлар, қайнонанинг келинга солиқ солиши, куёвнинг эса келин томондан мулк таъма қилиши, келинларнинг ота уйига “гап ташиши”, телефон ва ижтимоий тармоқлар, ёшларнинг на фикрлаш, на пул топиш борасида мустақил эмаслиги, йигитларнинг ўз сўзини ўтказишга ҳаракат қилиши, қизларнинг эса “хўп”дан йироқлиги, диний билимдан бехабарлик, ўзаро ҳурмат тушунчасининг йўқолиши, бесабрлик, айбини тан олмаслик кабиларни санаб ўтишди. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ажрашиш арафасида турган, ажрим қайд этилган оилаларнинг муаммолари бир-бирига ўхшамайди. Аммо ҳар бири ўз ечимига эга, ажримга қадар оилани сақлаб қолишнинг имконияти анча юқори бўлган. Қайнона-қайнота билан зиддият

Ислом дини ақидасига кўра, ота-онанинг хизматини адо этиш фарзандларнинг бўйнидаги қарздир, келиннинг эмас. Падар ва волида ўрнида кўрилган қайнона-қайноталар келиннинг хизматларини эҳсон, деб қабул қилишлари, келин эса уларга хизмат қилишни шараф, деб билиши керак. Бу муносабатлар замирида келинга уй хизматчиси сифатида қараш адолатдан эмас. Шу билан бирга, куёвнинг келин қалбида ўзининг қариндошларига нисбатан юксак ҳурматни шакллантира олиши, қизнинг тарбияси асосий аҳамиятга эга.

Ҳозирда оила қуришнинг энг кичик ёши йигитлар ва қизлар учун ҳам 18 ёш этиб белгиланган. Ўтказилган сўровнома натижасига кўра, 85,7 фоиз йигитлар ва 22,3 фоиз қизлар амалда 22 ёшдан кейинги никоҳни афзал кўришларини таъкидлашади. Демак, никоҳ ёшини ўзгартириш учун асос бор ва бу муҳим. Оилага қадар, ота-онанинг ўз фарзандларини фикран ва моддий мустақил қилишлари ҳам аҳамиятга эга.

Она бўлаётган келинларнинг 30 фоизи 15–19 ёш оралиғида эканлиги ҳам масаланинг энг оғриқли нуқталаридан бири. Ёш, жуда ёш онанинг уқувсизлиги натижасида ҳам оила бузилиши эҳтимоли ортади, ҳам фарзанд тарбияси катта сўроқ остида қолади.

Оилавий можароларнинг олдини олиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, давлат ташкилотларининг ҳам бу борадаги масъуллиги оширилган. Мисол учун, оилаларни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Олий суд ўртасида меморандум имзоланган.

Унга кўра, республикамиз барча ҳудудларида ажралиш ёқасига келиб қолган оилалар билан якка тартибда ишлаш йўлга қўйилди. Бундан кўзланган асосий мақсад — жиддий ўйламасдан ажрашишга қарор қабул қилган оилалар билан профилактика ўтказиш ва уларнинг фарзандлари манфаатларини ҳимоя қилишдир. Бунинг самараси ўлароқ, жорий йил давомида ажрашиш учун ариза топширган 99 нафар оиланинг жамоатчилик вакиллари томонидан яраштирилди.

Аммо, ажрашиш расмийлаштирилмаган ҳолатларда, яъни сунъий тўсиқлар қўйилиши, оиланинг норасмий ажрашувга рози бўлиб, шаърий талоқ билан кифояланиб, алоҳида яшашига халақит қилмаяпти. Ваҳоланки, норасмий ажрашувлар оқибатида аёл ва фарзанднинг ҳуқуқлари қадрсизланади, “онаси ўпмаган қизга уйланган” куёвнинг бўйнидан алимент мажбурияти ҳам соқит бўлади. Ёки воқеалар ривожи йигитнинг зиёнига ишлаб, унинг кейинги турмушига ҳам салбий таъсир қилади.

Баён қилинган ҳолатлар судларининг одил судловни оғишмай амалга ошириш борасидаги ишлари жадаллаштириш, судьяларнинг билимларини ошириш, уларнинг амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш, ишларни белгиланган процессуал муддатларда кўриб чиқиш, суд қарорларини барқарорлигини таъминлаш, апелляция, кассация инстанциялари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгилаб, келгусида жамоатчилик институтларидан самарали фойдаланиб, оилавий ажримларни олдини олиш бош мақсадимиз бўлиб қолаверади.Ахборотимнинг якунида Мухтарам Юртбошимизнинг “Оилага эътибор - ўзлигимизга эътибордир” деган пурмаъно сўзлари билан якунламокчиман.

Эътиборларингиз учун раҳмат.

Туйгун Курбанов, Фуқаролик ишлари бўйича

Самарқанд вилоят Каттақурғон

туманлараро суди раиси                                                      

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM