Пенсия тизимида янги нафақа ва янги хизмат тури яратилди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Президентнинг тегишли Фармони билан 2022 йил 1 апрелдан эътиборан ўзгалар парваришига муҳтож, ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида нафақа тўлови жорий этилди.

Бунда ўзгалар парваришига муҳтож болалар тўғрисидаги маълумотларни Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига электрон тарзда тақдим этиб боради.

Ушбу тизимни амалиётга жорий этиш орқали фуқаролар учун қуйидаги қулайликлар яратилди:

- давлат хизматларидан фойдаланиш ҳафтанинг исталган куни ва исталган вақтда ЯИДХП орқали мурожаат этишлари мумкин;

- давлат хизматлари кўрсатиш ёки рад этиш 5 сонияда амалга оширилади;

- давлат хизматлари кўрсатилишида Пенсия жамғармаси ходимлари иштирок этмайди.

 

 

Масариддин Бабаев,

туман бюджетдан ташқари пенсия бўлими ходими.
 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM