2016-йил 25-феврал куни “Умра-2016” баҳор мавсумининг дастлабки зиёратчилари Ўзбекистонга қайтиб келди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Халқаро алоқалар бўлими матбуот хизмати.
Уларни Тошкент халқаро аеропортида Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масуллари кутиб олди.
Зиёратчилар ўн кун давомида Мадина ва Макка шаҳарларида бўлиб, табаррук қадамжоларни зиёрат қилди ва умра ибодатини адо этди.
Еслатиб ўтамиз, 2016-йил 15-феврал куни эрта тонгда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти зиёратчиларидан иборат дастлабки гуруҳлар умра ибодатини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетган эди.
Манба:daryo.uz