Маҳаллий тадбиркорлар халқаро форум иштирокчиларига ҳоким ўринбосари К.Ахмедов муносабат билдирди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

 

Жорий йилнинг 3-4 август кунлари Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳудудлари раҳбарларининг форуми бўлиб ўтмоқда.

Мазкур форум ҳақида қисқача тухталадиган бўлсак, бу форум  ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудлари ва маъмурий-худудий бўлинмалари ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар, динлараро ва миллатлараро муносабатларда ҳамда бошқа устувор йўналишларда ҳудудлараро ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган.

Форумда 50 дан ортиқ сўзга чиқувчилар, яъни Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон  ҳудудлари раҳбарлари ҳамда делегация вакиллари бўлиб, форумни биринчи иш кунидаги ялпи мажлисда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби Чжан Мин жаноблари томонидан дастлабки маърузачи тариқасида мухокама учун сўзни айнан бизнинг Самарқанд вилоят ҳокими Турдимов Эркинжон Оқбутаевичга берилганлиги самарқандликлар учун жуда катта янгилик бўлди.

Бундан ташқари, бу каби йирик халқаро тадбирларда 50 дан кўпроқ маҳаллий тадбиркорларни, шу жумладан бизнинг каттақўрғонлик тадбиркорлар: “Каттақўрғон электро техника заводи” МЧЖ раҳбари Анвар Норбоев, “Янги авлод” хусусий мактаби раҳбари Абдували Иргашев ва “Зарина Файз Келажаги” МЧЖ раҳбари Ойбек Тўхтаевларни иштирок этганликлари юртимизда чинакамига мулкдорлар синфи бўлмиш тадбиркорлар кўпаяётганлигини ва ўлар халаро даражадаги анжуманларда ўз уринларига эга бўлаётганликларини намоён қилмоқда.

2015-2022 © Хокимият Каттакурганского районо. Разработан в: SAKTRM