Каттақўрғон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Қулмирзаевинг “Солиқчи — кўмакчи” тамойили асосида август ойида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон тумани давлат солиқ инспекциясига август учун бюджет даромадларига 7969.3 млн.сўмлик режа белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 8 651.43 млн сўмлик тушум таъминланди ва прогноз кўрсаткичи 108.56 фоизга (682.13 сўм ортиғи билан) бажарилди. Тадбиркорларни фаолиятини энди бошлаган ҳамда фаолияти давомида қийинчиликка дуч келаётган тадбиркорлик субъектларига “Солиқчи–тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида изчил ишлар амалга оширилиб келмоқда.

 “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида шу кунгача 1423 та тадбиркорлик субъектлари ўрганилди. Шундан 1280 тасига кўмаклашиш зарурлиги аниқланди.

Жумладан, дастлабки бухгалтерияни юритишда 632 та, солиқ қарзи тўғрисида маълумот беришда 470 та, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартиблари бўйича тушунча беришда 56 та,  585 млн. сўмлик бошқа солиқ турларидаги ортиқча тўлов суммасини қайтаришда 483 та тадбиркорлик субъектига кўмаклашилди.

Мамлакатимизда аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилган  ҳолда уларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни  соддалаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4742-сонли қарори бу борада муҳим ҳужжат бўлди.

Таъкидлаш жоизки, жисмоний шахслар ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтиши мураккаб жараён эмас. Жумладан, бу Soliq мобиль иловаси ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади. Рўйхатдан ўтгандан сўнг матрицали штрих код (QR-код)ли гувоҳнома берилади. 2022 йилнинг август ойида туманда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 789 нафарни ташкил этди.

Бугунги кунда солиқ тўловчиларнинг мурожаат ва саволларига тезкорлик билан жавоб қайтариш мақсадида 866-414-30-84 CALL маркази ташкил қилинган бўлиб, савол ва мурожаатларга тезкорлик билан жавоб бериб келинмоқда.

Шунингдек, 99890-270-48-84 рақами орқали Телеграм мессенжерида ёзма мурожаат қилиш мумкин.

Солиқ тизимида рўй бераётган ўзгаришларни содда ва халқчил тилда тушунтиришда, айниқса, туманда ҳали кўп ишларни амалга оширишимиз лозим. Туман давлат солиқ инспекциясида фаолият юритувчи барча даражадаги раҳбарлар солиқ тўловчиларга  кўмак беришга ҳар доим тайёр. Солиқ тўловчилар муаммолар ва саволлар билан бевосита қабулимизга келиб ёки юқорида ижтимоий тармоқларда кўрсатилган манзил орқали бемалол мурожаат қилиши мумкин.

2015-2024 © Kattaqo'rg'on tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM