Кейинги кунлардаги сурункали ёғингарчилик оқибатида кўча ва хиёбонлар, ариқлар, ирригиция тармоқларида тўпланиб қолган турли чиқиндилар атроф-муҳит тозалигига раҳна солмоқда.
Дунё нигоҳида бўлган, туризм марказига айланиб бораётган вилоятимизнинг обод ва орасталиги, тозалиги учун ҳар биримиз масъул эканлигимизни унутмайлик.
Туманимиз аҳлини, маҳаллалар, ташкилот ва муассасалар ходимларини шу йилнинг 27-28 апрель кунлари ўтказиладиган ҳашарда фаол иштирок этиб, ўз хонадонлари, маҳаллалари, ташкилот ва муассасалари ҳудуди тозалигини таъминлашда муносиб ҳисса қўшишга чақирамиз.
Халқимизнинг боқий қадриятларидан бири бўлган ҳашар орқали туманимиз ҳудудини обод ва кўркам масканга айлантиришга ўз ҳиссамизни қўшайлик!
Хайрли ишдан четда қолманг!