Сессия: Туманлараро иқтисодий суди раиси Ахбороти тингланди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

2022-йил 14-май куни Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг эллик саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди раиси Йўлдош Норбековнинг Ахбороти тингланди.

 Бошқа соҳалар каби одил судловни амалга оширувчи тизим ҳам кечаги кун билан яшаб бўлмаслигини, ишимизга теран кўз билан назар солишни, фаолиятимизни қайтадан танқидий кўриб чиқишни, холислик ва шаффофликни таъминлашни давр тақозо этаётганлигини аниқ ҳис қилдик.

Ҳаммамизга яхши маълум, суд - жамият ҳаётида қонун устуворлиги, адолат барқарорлигини таъминлайдиган мустақил ҳокимият тармоғидир. Ўтган давр ичида суд-ҳуқуқ соҳасида сезиларни ислоҳотлар амалга оширилди. Бир қанча қонунлар, Президент қарор ва фармонлар, ҳукумат қарорлари қабул қилиниб, ушбу қонун ҳужжатларида кўрсатилган барча янги ислоҳотлар авалом бор фуқароларнинг ва юридик шахсларнинг бузулган ҳуқуқларини суд йўли билан тиклашда бир қанча қулайликлар яратди.

Судларда ишларни соддалаштирлган тартибда кўриб чиқиш, ишларни масофавий видеоконференцалоқарежимида кўриш, ишда иштирок этувчи тарафларни суд мажлиси куни ва жойи тўғрисида СМС хабарномаси юбориш орқали хабардор қилиш, судларга даъво ариза ва аризалани электрон шаклда тақдим этиш тизимини йўлга қўйилишлари, фуқарорларда судларга бўлган ишончни ошишига замин яратмоқда.

Эътиборингизни қуйидаги рақамларга қаратаман:
Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди томонидан 2022 йил 3 ойи давомидаги фаолиятида иқтисодий соҳалардаги қонунчиликни мустаҳкамлаш, одил судлов сифати ва самарадорлигини ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, суд мустақиллиги ва таъсирчанлигини таъминлаш, тадбиркорлар ва кичик бизнес субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган.

Жумладан, 2022 йил 3 ойи давомида жами 260 та иқтисодий ишлар кўриб чиқилган бўлиб, шундан Каттақўрғон  тумани ҳудудидаги тадбиркорлик субъектларига нисбатан берилган даъво ариза ва аризалар 45 тани ташкил этади. Қолган 215 та ишлар Каттақўрғон шаҳри, Нарпай тумани ва Пахтачи тумани ҳудудидаги тадбиркорлик субъектларига нисбатан берилган даъво ариза ва аризаларни ташкил қилади. 43 та даъво аризалардан 2 таси суднинг иш юритувига қабул қилинмасдан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 155-моддаси 1-қисми 10-бандига асослар қайтарилган. Яъни, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилгунига қадар даъвогар томонидан даъво аризасини қайтариб олиш тўғрисида ариза келиб тушганлиги сабабли қайтарилган. 

Иш юритувига қабул қилинган даъво аризалар ва аризалар 43 тани ташкил этган бўлса, иш туркуми буйича шундан 29 таси “Маҳсулот етказиб бериш шартномаси юзасидан”, 7 таси “Банклардаги ҳисобварақалар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш юзасидан”, 2 таси “Олди-сотди шартномаси юзасидан”, 2 таси “Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси юзасидан” келиб чиқққан даъво аризаларни ташкил қилиб, қолганлари эса “Коммунал хизмат кўрсатиш шартномаси юзасидан”, “Кредит шартномаси юзасидан”, ва  “Бошқа асослар бўйича” бўйича келиб чиққан низолар ташкил этади.

 2022 йил 3 ойи давомида суд томонидан кўрилган ишларнинг жами 26 таси тарафларнинг ўзаро келишувга эришгани боис келишув битимини тасдиқланган.

Мазкур низоларнинг келиб чиқиши сабаблари таҳлил қилинганида, асосан қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ низолар юзасидан фермер хўжаликлари Маҳсулот етказиб бериш юзасидан келиб чиққан қарздорликлар, МЧЖ ва хусусий корхоналар ўртасидаги бажарилган ишлар юзасидан келиб чиққан низолар, банк ва корхоналар ўртасидаги кретит қарздорлигидан келиб чиққан низоларни ташкил қилади.

Ушбу низоларни келиб чиқишига асосий сабаб мисол учун фермер хўжаликлари томонидан қабул қилиб олинган нефт махсулотлари учун келиб чиққан қарздорликлар юзасидан тўловларни шартномада белгилан муддатларда амалга оширилмага бўлса, кредит шартномалари бўйича банкдан олинган кредит маблағларини ўз вақтида тўлаш чорасини кўрмагани ёки банкнинг кредит олувчига берган талабномасига ўз вақтида жавоб бермасдан келгани, қарз олувчи ўзининг молиявий аҳволи тўғрисида кредит шартномасида белгалинган тартибда банкка ҳисобот тақдим қилмаганидан келиб чиқган. Ушбу низолрни келиб чиқишини олдини олиш мақсадида Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди томонидан жойлардани тижорат банклари ва таъминотчи корхоналарда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилиб, уларга ҳуқуқий тушунчалар берилди.

2022 йил 3 ойи давомида 43  800 000 сўм ихтиёрий давлат божлари тўлаб чиқилган бўлса, мажбурий ижрога қаратилган давлат божи суммаси 516 270 000 минг сўмни ташкил этиб, жами ундирилиши белгиланган давлат божи сўммасининг 498 580 000 сўм қисми давлат бюджетига ундирилган.

Шунингдек, кўрилган ишларга нисбатан жами 10 та суд таъсир чоралари қўлланилган бўлиб, 8 та интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги ҳусусий ажримлар ва 2 та бошқа ИПКнинг 200-моддасига асосан хусусий ажримлар чиқарилган. Ушбу ҳусусий ажримларнинг тўлиқ ижроси таъминланган.

Утган 2022 йил 3 ойи давомида Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди томонидан жами 23 та ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилиб, шундан 2 марта телевиденияда, 4 та газетада мақола чоп этилган, веб-сайт ва бошқа ахборот воситаларида 5 та маыолалар элон ыилинган ва 12 та маъруза ва давра суҳбатлари ўтказилиб, корхона ва ташкилотларнинг ходимлари, тадбиркорлик субъектларига қонунчиликдаги янгиликлар тушунтирилган.

Шунингдек, 2022 йил 3 ойи давомида жами 11 та апелляция шикояти келтирилган бўлиб,  келтирилган шикоятга асосан 3 та иқтисодий ишлар бўйича биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорлари бекор қилинган ҳамда 2 та иқтисодий ишлар бўйича биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорлари ўзгартирилган.  Апелляция инстанциясида бекор қилинган 3 та иш Кассация инстанциясида қайтадан кўриб чиқилган ва апелляция инстанциясининг 2 та иш бўйича қабул қилган қарори бекор қилинган, биринчи инстанция суининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

2015-2024 © Government of Kattakhurgan district. Maked by: SAKTRM