Наврўз шодиёналари катта тантана билан нишонланади
11.03.2019 - 18:37Каттақўрғон туманининг Мойбулоқ аҳоли массивидаги кенг адирликларда 18 март куни туманнинг янгиланиш ва ёшариш фасли Наврўз шодиёналари катта тантана билан нишонланади.
Умумхалқ сайли тариқасида ўтадиган байрам халқимизнинг қадимий ва миллий анъана ва удумларига хос тарзда ўтилиши кутилмоқда. Наврўз умумхалқ сайлида миллий ўйинлар бўйича ўзаро беллашувлар, миллий кураш ва кўпкари соврини учун ҳам катта томошалар бўлади.