КАТТАҚЎРҒОНДА ЧИГИТ ЭКИШ ҚИЗҒИН ПАЛЛАДА
07.04.2021 - 16:21Каттақўрғон тумани Орзи Маҳмудов ММТП ҳудудида жойлашган "Акрам Абдуллаев" ҳамда Охунбобоев ММТП ҳудудидаги “Нодирбек Жозилбек Далалари” фермер хўжалиги далаларида пневматик цеялкаларда чигит экиш уюшқоқлик билан давом этмоқда.
– 2021 йил ҳосили учун туманда 222 та фермер хўжаликлари ва 2 та кластер корхонаси томонидан 10 минг 50 гектар ерга Бухоро-102, С 8286, Адолат сингари истиқболли, юқори унумдор навлар экилмоқда.
Чигит 50 та юқори унумли техникаларда замонавий пневматик чигит экиш сеялкаларида экилмоқда, – дейди сув истеъмолчилари уюшмаси раиси Ҳикматилла Бозоров.
Каттақўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати